Байден-Путин учрашуви вақтлари маълум бўлди 

Олам 6137
image
-

Аввалроқ, Россия ва AҚШ Президентлари Владимир Путин ва Жо Байден ўртасида Женевада бўлиб ўтадиган учрашув бугун, 16 июнь куни соат 13:00 лар атрофида бошланиши ҳақида хабар бергандик. 

Оқ уй берган маълумотга кўра, Жо Байден Россия Президенти билан учрашувдан сўнг дарҳол Женевани тарк этади.  Таъкидланишича, Вашингтон журналистлари Байденнинг АҚШ пойтахтига қайтишини ёритиш учун маҳаллий вақт билан соат 23:00 га таклиф қилинган. 

Путин ва Байденнинг бевосита учрашуви маҳаллий вақт билан соат 13:35 (Тошкент вақти билан 16:35) га режалаштирилган. Бундан ўн дақиқа олдин эса мамлакатлар раҳбарлари Швейцария Президенти Ги Пармелен билан бирга суратга тушишади. 

Путин ва Байденнинг кенгайтирилган музокаралари маҳаллий вақт билан соат 14:55 (Тошкент вақти билан 17:55) да бошланади. Қисқа танаффусдан сўнг музокараларнинг иккинчи раунди соат 17:40 (Тошкент вақти билан 20:40) да бошланади . 

Таъкидланишича, Владимир Путин билан музокаралардан сўнг Байден матбуот анжумани ўтказмоқчи, аммо унинг ўтказилиш вақти аниқ айтилмаган. 

Аввалроқ, Жо Байден Владимир Путин билан ўтказиладиган саммит олдидан Швейцария раҳбарияти билан учрашгани ҳақида хабар бергандик.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 196
Рейтинг: 3
t
×