Байден Пригожиннинг ҳалокатидан ҳайратда эмаслигини айтди
Олам
−
24 Август 2023
17068АҚШ Президенти Жо Байденда йўловчилар рўйхатида Евгений Пригожин бўлган самолётнинг Россиянинг Тверь вилоятида ҳалокатга учрагани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, аммо содир бўлган воқеадан ҳайратда эмас. Америка раҳбарининг сўзларини Оқ уй матбуот ҳавзаси келтирмоқда.
"Нима бўлганини аниқ билмайман, лекин ҳайрон эмасман", деган Байден журналистларга.
Самолёт ҳалокати сабаблари ҳақида гапирар экан, у аниқ жавобни билиш учун етарли маълумотга эга эмаслигини таъкидлаган.
“Сўнгги бир ярим соат давомида мен машғулот ўтказдим", деб қўшимча қилган Байден.
23 август куни кечқурун Москвадан Санкт-Петербургга учаётган Embraer бизнес-жети Тверь вилоятида ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда 10 киши бўлган, уларнинг барчаси вафот этган. Федерал ҳаво транспорти агентлиги хабарига кўра, йўловчилар рўйхатида Пригожин ҳам бор эди. Ҳодиса факти бўйича ҳаракат хавфсизлиги ва ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь