Байден президентликка номзодини қўймаса кўпроқ обрў топади – “The Economist”

Олам 2072
image

Сиёсатдаги бутун умрлик фаолиятидан сўнг, Жо Байден 2020 йилги сайловларда Америка Қўшма Штатларининг амалдаги Президенти Дональд Трампни мағлуб этди. Байден президентлик муддатининг икки йили ичида кўп ишларни амалга оширди. Жумладан, у жорий йилнинг 8 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларга Демократлар партиясини кучли кўринишда етаклаб келди. Бироқ Байден президентликка қайта сайланиш учун ўз номзодини илгари сурмаслиги керак. Бу ҳақда“The Economist” нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, Оралиқ сайловлар тугаши билан сиёсий синфни 2024 йилги президентлик сайловларининг бошланажак компанияси қизиқтира бошлади. Жаноб Байден Республикачилар партиясига эмас, сиёсатга ва биологик қариликка ён беришга тайёрланиши керак. Келгуси ойларда унинг иккинчи муддатга сайланиш учун номзодини қўймаслик қарорини эълон қилиши тарихий ҳаракат бўлади. Бу унинг Демократлар партиясига ишончини билдиради, шунингдек, Байден номзодини қўймаса ўзи эришган ҳурмат ва шарафни сақлаб қолади.

Эҳтимол, Оралиқ сайловнинг барча натижалари ҳисоблаб бўлингандан сўнг, Вакиллар палатаси ёки Сенат Республикачилар партиясининг қўлига ўтса, жаноб Байденнинг аслида ҳар доим тор бўлган муҳим қонунларни қабул қилиш йўли баттар тўсиб қўйилади. Яъни, унинг қолган муддати Федерал ҳукумат ва Киевда “чироқларни ёқишга” ҳаракат қилиш билан ўтади.

Сўровлар шуни кўрсатадики, америкалик сайловчиларнинг аксарияти Байден ва Трампнинг 2024 йилги сайловларда иштирок этишини истамайди. Байденни маъқуллаш даражаси пастлиги ва жаноб Трампнинг заифлиги Флорида губернатори Рон Десантис каби потенциал рақибнинг кучайиб боришига сабаб бўлмоқда.

Нашрнинг хулоса қилишича, Жо Байден Америка халқи учун нозиклик ва юксак донолик намойиш қилиши керак. У бунга жуда мос тушади. Ёшини инобатга олган ҳолда у кекса давлат арбобига айланиши лозим.

Аввалроқ, Жо Байден 2024 йилги президенлик сайловларида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 59
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×