Байден пляжда оилавий дам олди (видео)

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден рафиқаси Жилл ва набираси Финнеган билан бирга Делавердаги уйи яқинидаги пляжга дам олди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Газетанинг ёзишича, кўпчилик дам олувчилар соҳилга келган Байден ва унинг оиласига ҳамда махфий хизмат ходимларига эътибор бермаган.

Маълум қилинишича, Президент ёнидан жой олишга қарор қилган барча шаҳар аҳолиси металл детекторлар ёрдамида тинтув қилинган.

Байденлар оиласи пляжда бир неча соат вақт ўтказиб, шундан сўнг уйларига кетган.

"Байден 353 кунни таътилда ўтказди – бу унинг президентлик лавозимини эгаллаган вақтининг 39,2 фоизини ташкил этади", деб ёзган давлат раҳбарининг сиёсий рақиблари.

Маълумот учун, АҚШ Президенти Жо Байден тез-тез таътилга чиқади. У чет эл давлатларидан кўра, кўпроқ штатлардаги дам олиш жойларига боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров таътилга чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

таътил Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг