Рамзан Қодиров таътилга чиқди
Олам
−
09 Июль 2023
12871Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров таътилга чиқди. Тегишли буйруқ мамлакат раҳбари ва ҳукумати сайтида эълон қилинди.
Қайд этилишича, Рамзан Қодировнинг вазифаларини вилоят ҳукумати раиси Муслим Хучиев бажармоқда.
“Мен 2023 йил 3 июлдан йиллик тўланадиган таътилга чиқаман. Таътил давридаги Чеченистон Республикаси раҳбарининг вазифаларини Чеченистон Республикаси ҳукумати раиси Хучиев Муслим Магомедовичга топшираман”, дейилади ҳужжатда.
Маълумот учун, Қодиров бу йил камида икки марта – апрель ва январь ойларида таътилга чиққан.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Рамзан Қодировнинг ўлим тўшагида экани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга унинг Қурбон Ҳайити муносабати билан халқини табрикламагани ва Владимир Путиннинг Шимолий Кавказ республикалари раҳбарлари билан ўтказган конференциясида қатнашмагани сабаб бўлган эди.
Шундан сўнг, жорий йилнинг 2 июль куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagramʼда жонли эфирга чиқди ва ўзининг аҳволи яхши эканини билдирди.