Байден Оқ уйга кутилмаган мебель келтирди

Олам 11840
image

АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйга беланчак олиб келгани маълум бўлди. Бу ҳақда у "People" журналига берган интервьюсида айтган, деб ёзмоқда "The Independent". 

Манбага кўра, Оқ уйнинг энг юқори қаватида Президентнинг кенжа набираси кичик Бо Байден учун кутилмаган мебеллар келтирилган. 

Маълумот ўрнида, Байденнинг ўғли Хантер Байден 2020 йилда ўғил фарзандли бўлган. 

Кенжа набирага 2015 йилда мия саратонидан вафот этган Оқ уй раҳбарининг яна бир ўғли Бо Байденнинг исми берилган. 

Шунингдек, Байден собиқ рафиқаси Нелия ва қизи Наомини ҳам 1972 йилда тупроққа қўйган. 

Эслатиб ўтамиз, Жо Байден жорий йилнинг 20 январь куни Оқ уйга кўчиб ўтди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 691
Рейтинг: 3
Теглар
t
×