Байден оиласи 2020 йил қанча даромад кўргани очиқланди

Олам 6971
image

Оқ уй эълон қилган солиқ декларацияларига кўра, AҚШ Президенти Жо Байден биринчи хоним Жил Байден билан бирга ўтган йили 600 минг доллардан сал кўпроқ даромад қилган. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

Шу билан бирга, вице-президент Камала Харрис ва унинг эри Даг Эмхофф 2020 йилда 1,6 миллион доллардан кўпроқ маблағ ишлаб олган.

Қайд этилишича, Байден 157 минг доллар миқдорида федерал даромад солиғини 25,9 фоиз самарали ставка билан тўлаган.

Жо ва Жил Байден 10 хил хайрия ташкилотларига 30 минг доллар миқдорида хайрия қилган.

Энг катта хайр-эҳсон 2015 йилда онкологик касалликдан вафот этган Жо Байденнинг ўғли Бо Байден номидаги фондга ажратилган 10 минг доллар эди.

Қайд этилганидек, вице-президент Харрис ва унинг эри 2020 йилда тахминан 1,7 миллион доллар ишлаб топган, улар 36,7 фоиз самарали ставка бўйича 621 минг доллар федерал даромад солиғини тўлаган.

Харрислар оиласи 2020 йилда хайрия ишларига 27 минг доллар ажратган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 216
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×