Байден Нетаньяхунинг “куни битаётганига” ишоняпти – “Politico”

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байденнинг фикрича, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяхунинг сиёсий фаолияти якунига етмоқда. Бу ҳақда кеча, 1 ноябрь куни “Politico” газетаси Америка маъмуриятидаги манбаларга таяниб маълум қилди. 

Нашр ёзганидек, Оқ уй Нетаньяхунинг [Бош вазир] сифатидаги кунлари саноқли деб ҳисоблайди ва у бир неча ой ёки Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётининг дастлабки босқичи тугагунига қадар давом этади. 

“Politico”нинг ёзишича, Байден Нетаньяху билан шахсий суҳбатда ўзининг Бош вазир сифатидаги истиқболларини муҳокама қилган ва уни ўз ворисига қандай сценарий таклиф қилиши ҳақида ўйлашга чақирган. Газетага кўра, Америка маъмурияти вакиллари Исроил собиқ бош вазири Нафтали Беннет, мухолифат етакчиларидан бири, собиқ мудофаа вазири Бени Ганц ва парламентдаги мухолифат етакчиси Яир Лапид билан музокаралар олиб бормоқда. 

Аввалроқ, матбуот анжуманида Нетаньяху истеъфога чиқиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб беришдан қочиб, энди бутун эътиборини Ғазо секторида Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракатига қарши ҳарбий операция ўтказишга қаратганини айтган эди. 

Бинямин Нетаньяху Исроилни энг кўп бошқарган Бош вазир саналади. У 1996-1999 йиллар ва 2009-2021 йиллар оралиғида мамлакат Бош вазири бўлган. 2022 йилнинг декабрида яна Бош вазир курсисини эгаллаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден Бинямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made