Байден муҳожирларга АҚШ фуқаролигини бермоқчи
Олам
−
19 Июнь
6746Кеча, 18 июнь куни АҚШ Президенти Жо Байден Штатларда қонуний мақомга эга бўлмаган юз минглаб муҳожирларга потенциал фуқароликни таклиф қилиш бўйича кенг кўламли сайлов акцияларини ўтказишни буюрди. Бу ҳақда “ABC News” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, фуқароликни қўлга киритиш учун иммигрант АҚШда камида 10 йил яшаган ҳамда АҚШ фуқароси билан турмуш қурган бўлиши керак. Агар муҳожир юқоридаги талабларга жавоб берса, уларнинг аризаси қабул қилинади ва уч йил давомида “Green Card”га ариза топширади. Шу вақт давомида муҳожир вақтинчалик ишлаш учун рухсатномага эга бўлади, шунингдек депортациядан ҳимояланади.
Шу билан бирга, отаси ёки онаси АҚШ фуқароси билан турмуш қурган 50 000 га яқин фуқаролиги бўлмаган болалар ҳам жараёнга мос келиши мумкин.
Билдирилишича, маъмурият аризаларни ёз охиригача қабул қилишини маълум қилган. Тўлов миқдори эса ҳали аниқланмаган.
“Озодлик ҳайкали Америкадаги шунчаки тарихий ёдгорлик эмас. Бу ҳали ҳам бизнинг кимлигимизни кўрсатади. Иммиграцияни қўллаб- қувватлаймиз дегани, чегараларимизни ҳимоя қилишдан воз кечмаймиз дегани эмас”, дейди Байден Оқ уйда сўзлаган нутқида.
Нашрга кўра, Байденнинг бу ҳаракатлари иммиграцияга нисбатан оммавий депортацияга ундаётган ва муҳожирларни хавфли жиноятчи сифатида кўраётган Дональд Трамп билан жиддий сиёсий зиддиятни келтириб чиқаради.
Байден нутқи давомида Трампни муҳожирлар ҳақидаги қўрқувга берилиб кетганликда, шунингдек, унинг бу ҳаракатлари жанубий чегарада оилаларнинг ажралишига олиб келаётганини танқид қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь