Байден малакасиз — АҚШ Конгресси нимадан хавотирда? 

Олам

image

Хабарингиз бор, айни пайтда Женевада Россия ва Америка Президентлари Владимир Путин ва Жо Байден музокаралар олиб бормоқда. Байден ва Путин ўртасидаги тор доирадаги музокаралар соат 16:20 (Тошкент вақти билан 18:20) да якунланди. Бу ҳақда Россия раҳбарининг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.  

“Тор доирадаги музокаралар якунланди”, деган Песков. 

Жадвалга кўра учрашувнинг иккинчи қисми танаффусдан кейин Тошкент вақти билан соат 18:15 да бошланиши керак эди. Бироқ Президентлар ўртасидаги тор доирадаги музокаралар чўзилиб кетган. 

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Лорен Боберт Twitter’даги саҳифасида Жо Байден Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувда Аляска штатини унга қайтариб беришидан хавотирда эканини билдирган. 

“Бугун мен Америка учун ибодат қиламан, чунки ҳеч қачон бизнинг номимиздан музокаралар олиб борадиган бундай малакасиз одам бўлмаган”, деб ёзган Боберт. 

Айни пайтда Путин ва Байден ўртасида кенгайтирилган таркибда музокаралар бошланган. Саммит якунлари бўйича Владимир Путин томонидан матбуот анжумани ўтказилиши белгиланган. Жо Байден эса матбуот анжуманини рад этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Байден

Баҳолаганлар

439

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг