Байден илк бор “Катта еттилик” учрашувида қатнашади
Олам
−
19 Февраль 2021
3139Бугун, 19 февраль куни "Катта еттилик" (G7) давлатлари раҳбарларининг видеоконференцалоқа шаклидаги учрашуви бўлиб ўтади. Унда Жо Байден илк бор АҚШ Президенти сифатида иштирок этади. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги хабар берган.
Таъкидланишича, тадбирда коронавирус пандемиясига қарши кураш, вайрон бўлган глобал иқтисодиётни тиклаш ва Хитойнинг муаммоларига қарши туриш режалари муҳокама қилинади.
Агентликка кўра, Америка раҳбари ўз нутқида асосий эътиборни коронавирусга қарши курашга, шу жумладан инфекцияга қарши вакциналар ва уларни тарқатишга қаратади.
Байдендан ташқари, G7 йиғилишида илк бор Италиянинг янги Бош вазири Марио Драги ҳам иштирок этади, унинг Ҳукумати жорий йил 13 февраль куни қасамёд қабул қилган.
LiveБарчаси