Байден Facebook’дан Трампга қарши чора кўришга чақирди

Олам 2034
image

Демократик партиядан Президентликка номзод Жо Байден Facebook ижтимоий тармоғига Дональд Трампга қарши чоралар қўллашни талаб қилди. Аммо ижтимоий тармоқ сўз эркинлигини ҳимоя қилади, деган жавобни олди.

"Мен сизлардан барчага, шу жумладан, Дональд Трампга нисбатан аниқ қоидаларни ишлаб чиқишингизни ва таҳдидли хатти-ҳаракатлар ҳамда нотўғри маълумотларнинг тарқалишини тақиқлашни таклиф қиламан", дейилган Байден томонидан эълон қилинган петицияда.

"Facebook Дональд Трамп истаган гапни айтишга ва пул тўлашга рухсат беришда давом этмоқда (реклама учун - таҳр). Унинг ёввойи баёнотлари миллионлаб сайловчиларга етиб бормоқда... Трамп ва унинг иттифоқчилари Facebook орқали нотўғри маълумот тарқатиш, бизнинг овозларимизни обрўсизлантиришга ҳаракат қилмоқда”, дейилади петицияда.

Бунга жавобан ижтимоий тармоқ АҚШда қоидалар штатнинг демократик йўл билан сайланган вакиллари томонидан ўрнатилишини маълум қилди. Facebook Трампнинг ҳам тармоқ ҳақида шикоятлари борлигини эслатиб ўтди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×