Байден Американи инқироздан тезроқ чиқармоқчи 

Олам

image

АҚШ президенти Жозеф Байден Конгресс мамлакатни коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироздан халос этиш учун имкон қадар тезроқ 1,9 триллион долларлик рағбатлантириш пакетини қабул қилиши керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида ёзган. 

"Молия вазири Жанет Йеллен айтганидек, иқтисодни қутқариш ҳақида гап кетганда ҳаракатсизликнинг қиймати айниқса катта. Конгресс тезкорлик билан ҳаракат қилиши ва ёрдамни етказиб бериш ва инқироздан чиқишимизга кўмак бериш учун Американи қутқариш режасини қабул қилиши керак", дейилган баёнотда.

Маълумот ўрнида, ушбу чора-тадбирлар тўплами пандемияга қарши курашиш учун тахминан 400 миллиард доллар ажратишни ўз ичига олади. 

1 триллион доллар аҳолига ёрдам беришга, қолган қисми иқтисодиётни рағбатлантиришга йўналтирилади. 

Фуқароларга ойлик тўғридан-тўғри тўловлар 2 минг долларга кўпаяди.

Эслатиб ўтамиз, демократлар партияси ёрдам учун ҳар бир кишига 1200 доллар ажратилишини таъминлашга ҳаракат қилганди. Республикачилар эса ушбу қўллаб-қувватлаш чорасини 600 АҚШ долларигача камайтиришни мақул кўрган эди. Ўтган йил охирида 600 долларлик пакет собиқ Президент Дональд Трамп томонидан имзоланган мамлакатнинг 2021 йилги бюджетига киритилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Америка Байден

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг