Байден АҚШдаги инфляцияда Россияни айблади
Олам
−
13 Апрель 2022
12037АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 12 апрель куни мамлакатнинг март ойидаги инфляциясига 70 фоизи Россиянинг Украинага қарши бошлаган уруши сабаб бўлгани ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда Президент Айова штатида маъмуриятнинг нархлар ошишига қарши кураш чоралари ҳақида сўзлаган нутқида айтиб ўтган.
АҚШ Меҳнат вазирлиги йиллик инфляция февраль ойидаги 7,9 фоиздан 2022 йил март ойида 8,5 фоизга тезлашганини айтган. Бу 1981 йил декабрь ойида якунланган даврдан кейинги 12 ой давомида мамлакатда инфляциянинг энг катта ўсишидир.
Байденнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси бошлаган уруш “бутун дунёда бензин ва озиқ-овқат нархининг ошишига олиб келди”.
“Дунёдаги энг йирик иккита дон ишлаб чиқарувчиси – Хитой, яъни Украина ва Россия одатдагидек ишламаяпти, шунинг учун ҳамма [нархлар] кўтарилди. Биз бугунги инфляция маълумотларини кўрдик - март ойида нархлар ўсишининг 70 фоизи [Россия Президенти Владимир] Путин сабаб бензин нархи ошиши билан боғлиқ”, дейди Оқ уй раҳбари ва Конгрессни мамлакатда юқори инфляция билан боғлиқ муаммони зудлик билан ҳал қилишга чақириб.
У қўлидан келган барча ишни қилаётганини, нархлар ўсишини секинлаштириш учун фармонлар чиқараётганини билдирди.