Байден АҚШ тарихидаги энг коррупционер Президент – Трамп 

Олам

image

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп амалдаги давлат раҳбари Жо Байденни Қўшма Штатларнинг “энг коррупционер” Президенти деб атади ва мамлакат қонун чиқарувчиларини чора кўришга чақирди. Сиёсатчи бу ҳақда кеча, 24 июль куни ўзининг Truth Social’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.  

“Жо Байден Қўшма Штатлар тарихидаги энг коррупцияга ботган Президент. Бу ҳақда ҳар куни Вакиллар палатасида инкор этиб бўлмайдиган далиллар тақдим этилади”, дейди Трамп.

Шунингдек, собиқ Президент нега АҚШ Сенатидаги республикачилар ҳалигача “ёлғончи” Жо Байден ва “радикал сўл демократлар, фашистлар ва марксистлар”ни мамлакатга қарши жиноий ҳаракатлари учун қораламаганидан ҳайратда эканини айтган. 

"Америка Сенат ҳаракат қилишини қанча вақт кутиши керак?" дейди сиёсатчи.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти (Калифорния штати) ҳам қонунчилар Байден оиласининг хориждаги коррупцион схемаларга алоқадорлиги сабабли унга импичмент эълон қилиш бўйича тергов ўтказиш ниятида эканини билдирган.

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида АҚШ Вакиллар палатасининг Назорат ва масъулият қўмитасидаги республикачилар Байденнинг оила аъзолари ва улар билан алоқадор шахслар илгари компаниялар тармоғи орқали хориждан миллионлаб доллар олгани ҳақида далиллар борлигини эълон қилди. Қўмита раиси Жеймс Комернинг сўзларига кўра, бу 20 дан ортиқ компанияларнинг мураккаб ва шубҳали тармоғи бўлиб, ушбу фирмаларнинг аксарияти Байденнинг вице-президентлик даврида ташкил қилинган. Комер банк ёзувлари Байденлар оиласи, унга алоқадор шахслар ва уларнинг фирмалари хорижликлар ва уларнинг компанияларидан 10 миллион доллардан ортиқ маблағ олганини кўрсатишини эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг