Байден 3035 йилда Хитой АҚШни забт этиши ҳақида гапирди 

Олам

АҚШ Президенти Жо Байден Виржиния штати Хэмптон шаҳридаги ҳарбий базада хизмат қилаётганлар билан суҳбат чоғида Хитой раҳбари Си Цзиньпин 3035 йилга келиб АҚШни “эгаллаб олишига” ишонаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берган.  

“Биз демократия ва автократия ўртасидаги курашдамиз. Дунё қанчалик мураккаблашса, демократик давлатларнинг бирлашиши ва якдил қарор топиши шунчалик қийинлашади. Мен дунёнинг бошқа етакчиларига қараганда Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан кўпроқ вақт ўтказдим: 24 соат. У Хитой 3035 йилгача Америкага эга бўлишига қатъий ишонади, чунки автократиялар қарорларни тезда қабул қилиши мумкин”, деган Байден. 

Америка раҳбари сўзларига изоҳ бермаган ва Оқ Уйдан ҳам ҳозирча жавоб бўлмаган. “Fox News” Байден 2035 йилни назарда тутган деб тахмин қилмоқда. 

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден АҚШ разведка агентликларига COVID-19 келиб чиқиш манбасини топиш ва натижалари тўғрисида 90 кун ичида ҳисобот бериш бўйича ҳаракатларни икки баравар кўпайтиришни буюрганди. 

Сўнг, Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси Американинг бу ҳаракати пандемияга қарши курашни қийинлаштириши ҳақида огоҳлантирганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг