Хитой АҚШни COVID-19 келиб чиқишини сиёсийлаштирмасликка чақирди
Олам
−
27 Май 2021
3246Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси Хитойни коронавируснинг асосий манбаи сифатида айблаш учун АҚШнинг қайта бошланган кампанияси пандемияга қарши курашни қийинлаштириши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
“Вируснинг келиб чиқишини излашдаги сиёсийлашув, бу соф илмий масала нафақат унинг манбасини топишни қийинлаштиради, балки “сиёсий вирус”ни келтириб чиқаради, бу эса пандемияга қарши халқаро ҳамкорликни жиддий равишда мураккаблаштиради”, дейди Хитой элчихонаси ходими.
Унинг таъкидлашича, Хитой бутун дунё бўйлаб COVID-19 билан боғлиқ барча дастлабки ҳолатларни ва бутун дунёдаги баъзи махфий базалар ва биологик лабораториялар фаолиятини синчковлик билан текширишни қўллаб-қувватлайди.
Маълумот учун, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден АҚШ разведка агентликларига COVID-19 келиб чиқиш манбасини топиш ва натижалари тўғрисида 90 кун ичида ҳисобот бериш бўйича ҳаракатларни икки баравар кўпайтиришни буюрди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь