“Бавария” ўз етакчисини сотмоқчи

Спорт

image

“Бавария” германиялик ярим ҳимоячи Йозуа Киммих бўйича йирик таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо Х’даги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, айни дамда “Бавария” ва Киммих ўртасида шартномани узайтириш борасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган ва мюнхенликлар жиддий таклиф бўлса, уни қўйиб юборишга тайёр.

Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби ёзда Германия терма жамоаси ярим ҳимоячисини сотиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқчи. Шунингдек, “Барселона”нинг янги бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳам футболчини ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Маълумот учун, Йозуа Киммихнинг мюнхенликлар жамоаси билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнигача амал қилади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, Германия терма жамоаси футболчисининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади. Киммих ўтган мавсумда клуб сафида барча мусобақаларда 43 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Йозуа Киммих

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг