“Бавария” “Севилья” устидан ғалаба қозониб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди
Спорт
−
25 Сентябрь 2020
6731Германиянинг “Бавария” футбол клуби УЕФА Суперкубоги баҳсида қўшиб берилган вақтда Испаниянинг “Севилья” клубини мағлуб этди. Якуний ҳисоб 2:1 бўлди.
Ўйин Будапештда “Ференц Пушкаш” стадионида ўтказилди. Ўйинда ҳисобни “Севилья” футболчиси Лукас Окампос 13-дақиқада очди. Кейинроқ Леон Горетцка (34-дақиқада) ҳисобни тенглаштирди. Ҳал қилувчи голни 104-дақиқада Хави Мартинес ўз ҳисобига ёзди.
Таъкидланишича, ўйин томошабинлар билан ўтган. Стадион 67 минг мухлисга мўлжалланган, бироқ 30 фоизини тўлдиришга рухсат берилган. Шунинг учун 15,1 минг чипта сотилган.
“Бавария” ўз тархида иккинчи марта УЕФА Суперкубогини қўлга киритди. Биринчи марта у 2013 йилда чемпионлар кубогини ўзиники қилганди.
LiveБарчаси