“Бавария” Роберт Левандовскига янги шартнома таклиф қилмаслиги мумкин

Спорт

image

“Бавария” польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски билан янги шартнома имзолаш борасидаги музокараларни бошламади. Немис клубида бунинг учун бир нечта асослар борлиги айтилмоқда.

Биринчидан, “Бавария” расмийлари жорий йилнинг ёзида “Боруссия Дортмунд” футболчиси Эрлинг Холандни трансфер қилиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. Норвегияликнинг трансфери клубга 70-80 миллион еврога тушади. 

Иккинчи сабаб эса Левандовскининг маошидир. Поляк "Бавария"да йилига 25 миллион евро маош олади, бу бошқа футболчиларникига қараганда анча кўп ҳисобланади. Клуб коронавирус пандемияси сабаб бўлган инқироз муносабати билан пулни тежаш ниятида. Бу ҳақда “Sky Sport” хабар берди.

Шунингдек, клуб ҳужумчи билан шартномани узайтиришга қарши бўлмаслиги ҳам мумкин. Чунки Роберт йилига 50-60 талаб гол урмоқда. Қолаверса, "Бавария" расмийлари шу йилнинг январь ойида Левандовски фаолиятини Мюнхенда якунласа хурсанд бўлишини айтган эди. Бироқ улар ҳануз Левандовскига янгиланган келишув тақдим қилмаган.

Маълумот ўрнида, Роберт Левандовскининг “Бавария” билан имзолаган шартномаси 2023-йилнинг ёзида поёнига етади. 33 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда немис жамоаси сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

"Бавария" Левандовски

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг