“Бавария”нинг кийиниш хонасида ўлик муҳит ҳукм сурмоқда – Де Лигт

Спорт

image

Ҳимоячиси Маттейс Де Лигт “Бавария”нинг “Лейпциг”га қарши ўйинида учралган мағлубияти ҳақида фикр билдирди.

“Кийиниш хонасида ўлик муҳит ҳукм сурмоқда. Биз фақат ўз ўйинимизга эътибор беришимиз керак. Энг яхши ўйинимизни кўрсатмадик”, дейди Де Лигт.

Бундеслиганинг 32-турида Мюнхен клуби “Лейпциг”ни қабул қилиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Дортмунднинг “Боруссия” клуби 33 учрашувда 70 очко жамғариб, “Бавария”дан ўзиб кетди ва мавсум якунига бир тур қолганида Германия Бундеслигаси турнир жадвалининг 1-поғонасига қайтди. Мюнхенликлар ўз майдонида “Лейпциг”га қарши кечган ўйиндаги салбий натижа таъсирида пешқадамдан 2 очко ортда қолиб, чемпионликни бой бериши мумкин.

Де Лигт ёзги трансфер ойнасида “Бавария”га ўтганди. Нидерландиялик футболчининг немис клуби билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Де Лигт аввалроқ Туриннинг “Ювентус” клубида ўйнаган, футболчи Италия клубига 2019 йилда “Аякс”дан ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Маттейс Де Лигт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг