“Бавария” клуби ўз тарихидаги энг йирик трансферни амалга оширмоқчи

Спорт

image

Германиянинг “Бавария” клуби ўз тарихида биринчи марта трансфер учун қарийб 100 миллион евро сарфламоқчи. Бу ҳақда “L'Equipe” нашри хабар беди.

Манбага кўра, “Бавария” англиялик ҳужумчи Харри Кейн учун “Тоттенхем”га 90 миллион евродан 95 миллион еврогача таклиф қилмоқчи. Май ойида немис клуби кузатув кенгашига қўшилган Карл-Хайнц Румменигге “шпорлар” раҳбариятини ишонтиришга ҳаракат қиляпти.

“Бавария” марказий ҳужумини кучайтириш учун Кейндан бошқа вариантларни кўриб чиқмоқчи эмас. Клуб ё Кейнни сотиб олади ёки ҳеч ким билан шартнома тузмайди.

Маълумот учун, Харри Кейн ўтган мавсум Лондон клуби сафида умумий 49 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “Тоттенхем” билан шартномаси кейинги йил ёзда якунланади. “Transfermarkt”га кўра, 29 ёшли Кейннинг қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Харри Кейн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made