“Бавария” футболчиларида коронавирус аниқланди

Спорт

image

“Бавария”нинг икки асосий футболчилари – ярим ҳимоячиси Лерой Сане ва ҳимоячи Дайо Упамекано коронавирусга чалинди.

Мюнхен клуби расмий сайти хабарига кўра, ҳар икки футболчининг COVID-19 учун топширган тести мусбат натижа берган. Ҳозирда Сане ва Упамекано ўз уйида яккаланган ҳолда даъволанмоқда.

Бундан аввал ҳимоячилар Люка Эрнандес, Омар Ричардс ҳамда Тангуй Нянзу Куасси, дарвозабон Мануэль Нойер, вингер Кингсли Коман, ярим ҳимоячи Корентин Толиссо ва ёрдамчи мураббий Дино Топмеллерда ҳам коронавирус аниқланган.

Маълумот учун, “Бавария” навбатдаги учрашувни жорий йилнинг 7 январь куни Германия чемпионати 18-тури доирасида Мёнхенгладбахнинг “Боруссия”си билан баҳс олиб боради.

Мюнхенликлар айни дамда 43 очко тўплаган ҳолда Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва “Боруссия Дортмунд”ни 9 очкога ортда қолдирмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Бундеслига Сане Упамекано КОронавирус

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг