Башар Асаднинг укасига тегишли ноқонуний дори заводи топилди
Олам
−
16 Декабрь
56928 декабрда Башар Асад режими ағдарилганидан бери Сурияда дори заводлари топиляпти. Хусусан, Башар Асаднинг укаси Моҳир Асадга тегишли виллада ноқонуний дори заводи жойлашгани аниқланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, ал-Димасдаги виллада ўнлаб бочкалар, яшиклар ва ҳар хил кимёвий моддалар солинган шишалар ҳамда бир қанча дори ишлаб чиқариш машиналари топилган. Улар орасида хлороформ, калий ёдид, формальдегид эритмаси, аммиак эритмаси, сирка кислотаси, хлорид кислота, циклогексанон ва нефть эфири ҳам бор.
Манбаларга кўра, топилган ашёлардан гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришда фойдаланилган. Шунингдек, уйдаги дори ишлаб чиқариш ускунаси фармацевтика компаниясига тегишли экани аниқланган. Кимёвий моддалар ёрлиқларига кўра, Буюк Британия, Хитой, Ҳиндистон, Уммон, Саудия Арабистони ва Ливан каби мамлакатларда ишлаб чиқарилган.
Билдирилишича, наркобизнес энг катта даромад манбаларидан бири бўлиб, миллиардлаб даромад келтирарди. Моҳир Асад бошчилигидаги гиёҳванд моддалар тармоғи Ливандан минтақадаги ва ундан ташқаридаги бошқа мамлакатларга гиёҳванд моддалар етказиб бериш учун транзит нуқтаси сифатида кенг фойдаланилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Башар Асаднинг президентлик саройида совғалар билан тўла хона топилганлиги ҳақида хабар берилганди. Хонада турли ёдгорлик плакатларини, Башар Асад ва бошқа дунё лидерларининг бюстларини кўриш мумкин. Американинг кеча, 15 декабрь куни "The Wall Street Journal" газетаси 2021 йилда бутун Суриянинг ялпи ички маҳсулоти атиги 8,98 миллиард долларни ташкил этганига қарамай, Башар Асад оиласининг активлари қиймати 12 миллиард долларга етиши мумкинлигини хабар қилганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси