Асад оиласининг бойлиги 12 млрд долларга етиши мумкин – WSJ
Олам
−
16 Декабрь
58452021 йилда бутун Суриянинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) атиги 8,98 миллиард долларни ташкил этганига қарамай, Башар Асад оиласининг активлари қиймати 12 миллиард долларга етиши мумкин. Бу ҳақда Американинг кеча, 15 декабрь куни "The Wall Street Journal" газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, Асад режимининг қулаши билан Сурияда 50 йилдан ортиқ вақт давомида ҳокимият тепасида турган унинг оиласининг кўп миллиард долларлик бойлиги учун глобал ов бошланган.
"Инқилобдан олдин уларнинг пулларини ювиш учун кўп вақти бўлган. Уларда ҳар доим "Б" режаси бўлган ва улар сургунга яхши тайёрланган", дейди Оқ уй қошидаги Миллий хавфсизлик кенгаши тузилмаларидан бирида Сурияга нисбатан сиёсат учун масъул Эндрю Таблер.
Таблер Вашингтон Яқин Шарқ сиёсати институти ходими. Илгари у Асад оиласи аъзоларига нисбатан санкциялар қўллаш учун уларнинг мол-мулкини аниқлаш устида ишлаган.
"Башар Асад ва унинг отаси Ҳофиз қариндошлари ёрдамида бойликларини хорижда яширган", дея таъкидлади WSJ.
Асад кланининг бойлигининг аниқ ҳажми ва қайси оила аъзолари қайси активларни назорат қилиши номаълум. Башар Асаднинг қариндошлари томонидан йиллар давомида амалга оширилган халқаро харидлар орасида Россия Федерациясидаги ҳашаматли кўчмас мулк, Венадаги бутик меҳмонхоналар ва Дубайдаги шахсий самолёт бор.
"2013 йилдан 2019 йилгача собиқ президентнинг қариндошлари Москва шаҳридан қиймати 40 миллион доллар бўлган камида 20 та ҳашаматли квартира сотиб олишган", деб ёзади "Financial Times".
АҚШ Давлат департаментининг 2022 йилдан бошлаб ҳисоб-китобларига кўра, Асадлар билан боғлиқ корхоналар ва активларнинг қиймати 1 дан 12 миллиард долларгача бўлиши мумкин. Ушбу маблағлар кўпинча давлат монополиялари ва гиёҳванд моддалар савдоси, айниқса Captagon маркали амфетамин бирикмаси орқали қўлга киритилган ва кейинчалик қисман халқаро ҳуқуқдан ташқари юрисдикцияларга қайта инвестиция қилинган.
Мухолифатдаги қуролли гуруҳлар мамлакат бўйлаб бир ярим ҳафталик тезкорликдан сўнг 8 декабрга ўтар кечаси Сурия пойтахтини эгаллаб олди. Сурияни 2000 йилдан бери бошқариб келаётган Башар Асад Россияга қочиб кетган. Суриянинг янги муваққат бош вазири Муҳаммад ал-Башир бўлиб, у “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” исломий гуруҳи етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жалонийнинг яқин ҳамкори деб кўрилади.
"Россия Сурия шимолидан ва Ансория тизмаси яқинидаги позициялардан қўшинларини олиб чиқиб кетаётганига қарамай, Латакиядаги Хмеймим ва Тартусдаги Россия ҳарбий-денгиз кучлари базасини тарк этмаяпти", деб хабар қилди "Reuters" тўрт Сурия расмийсига таяниб.
LiveБарчаси