Башар Асаднинг саройида совғаларга тўла хона топилди
Олам
−
12:16
9038Сурия собиқ президенти Башар Асаднинг президентлик саройида совғалар билан тўла хона топилди. Бу ҳақда “The New York Times” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, сарой қуролли мухолифат томонидан эгаллангандан сўнг журналистларга кўрсатилган. Хонада турли ёдгорлик плакатларини, Башар Асад ва бошқа дунё лидерларининг бюстларини кўриш мумкин. Шунингдек, қимматбаҳо тошлар билан безатилган туянинг ярим метрли ҳайкали, яшил ғилофда Саудия Арабистонидан олиб келинган олтин қалъа ва Британия қироличаси Елизавета II ва шаҳзода Филиппнинг қироллик оиласи 2002 йилдаги сурати топилган.
Собиқ президентнинг қароргоҳи остида тунеллар тармоғи ҳам аниқланган. “Al Jazeera” телеканали томонидан эълон қилинган видеода ётоқ жойлари, диванлар ва стуллар мавжуд хонага элтувчи узун коридорлар кўрсатилган.
CNN эса Асаднинг қимматбаҳо машиналари билан тўлган гаражни тасвирга олишга муваффақ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Башар Асад режими ағдарилгач, собиқ президент Россияга қочганида ўзи билан 135 миллиард доллар олиб кетгани хабар қилинган эди.