Башар Асад Россиядан миннатдорлигини айтди

Олам

image

Сурия Президенти Башар Асад Россия давлати ва халқига зилзила муносабати билан кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Сурия раҳбари журналистлар билан учрашувда кўрсатилган ёрдам учун россияликлардан миннатдорлигини айтган.

“Биз ҳайрон эмасмиз, биз ҳаммамиз дўстмиз, бир хил қадриятларга эгамиз. Улар Сурияни терроризмга қарши курашда қўллаб-қувватладилар ва ҳозир Сурияни бу фалокатда ҳам қўллаб-қувватламоқда. Шунинг учун биз нафақат Россия ҳукуматига, балки рус халқига миннатдорлик билдирамиз. Катта раҳмат”, деган Президент.

Маълумот учун, Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги зилзила оқибатида 1387 киши ҳалок бўлгани, 2326 киши эса жароҳатланганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 магнитудали зилзила юз берган эди.  Ер силкинишлари қўшни давлатлар, жумладан, Сурияда ҳам сезилганди. Кейинчалик Сурия бутун дунёдан зилзила оқибатларини бартараф этиш учун ёрдам сўраганди.  Кеча, 10 февраль куни эса Суриянинг Россиядаги элчиси Ғарб давлатларини Сурияга ёрдам жўнатмаётганини айтган эди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг