Башар Асад Хитойга боради

Олам

image

Сурия Президенти Башар Асад рафиқаси билан Хитой раҳбарининг таклифига биноан 21 сентябрь куни расмий ташриф билан Хитойга боради. Бу ҳақда араб республикаси раҳбари идораси хабар берди.

“Хитой раиси Си Цзиньпиннинг расмий таклифига биноан Президент Башар Асад ва биринчи хоним Асма Асад 21 -сентябрь куни Хитойга ташриф буюради”, дейилади бу ҳақдаги хабарда.

Қайд этилишича, Асад рафиқаси билан Пекиндаги Сурия-Хитой саммитида иштирок этишдан ташқари Хитойнинг Чжэцзян провинцияси маркази Ханчжоу шаҳрига ҳам ташриф буюради.

Сурия Президентига бизнес вакилларидан иборат делегация ҳамроҳлик қилиши режалаштирилган ва улар хитойлик ҳамкорлари билан учрашувлар ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Саудия Арабистонининг “Elaph” нашри Сурия Президенти Башар Асад ўз мамлакатида бошқарув шаклини республика бошқарувидан монархияга ўзгартириш имкониятларини кўриб чиқаётганини ёзганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Башар Асад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг