“Барселона” жиддий йўқотишларга учради

Спорт

image

4 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтган Испания чемпионати доирасида “Атлетик Бильбао”га қарши ўйинда (0:0) “Барселона” жароҳатлар туфайли асосий таркибдан икки нафар муҳим футболчисини йўқотди. Бу ҳақда RAC1 хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, клуб ярим ҳимоячиси Де Йонг тўпиғидан жароҳат олган, Педрида эса сонидаги жароҳати оғриқ берган. Иккала футболчи ҳам Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги “Наполи”га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади.

Педрида бу мавсумда ўйнаш имконияти бор. Унинг жароҳати жарроҳлик амалиётини талаб қилмайди ва катта эҳтимол билан Педри мавсум ҳамда Евро-2024 ўйинларида майдонга тушиши мумкин.

Де Йонгнинг тикланиш вақти эса ҳозирча номаълум.

Қайд этиш жоиз, 2021 йилнинг ёзидан бери Педри жароҳати сабаб 71 та ўйинни ўтказиб юборди. Ўшандан бери футболчи тўққизинчи марта жароҳат олди. 21 ёшли Педри жорий мавсумда 24 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. 26 ёшли Де Йонг эса 27 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Атлетик Бильбао Педри Де Йонг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made