“Барселона” ЕЧЛда ўзига хос натижа қайд этди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби Италиянинг “Наполи” жамоасига қарши Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) 1/8 финал жавоб ўйинини 16 ва 17 ёшли футболчилар билан бошлади.

Каталонияликларнинг 17 ёшли ҳимоячиси Пау Кубарси ва 16 ёшли қанот ҳужумчиси Ламин Ямал баҳсда асосий таркибда ҳаракат қилди. Шундай қилиб, “Барселона” тарихда 18 ёшгача бўлган икки футболчини Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида асосий таркибда майдонга туширган биринчи жамоа бўлади.

Маълумот учун, “Барселона” ва “Наполи” жамоалари ўртасида кечган ЕЧЛ 1/8 финали жавоб ўйинида мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундай қилиб, “кўк-анорранглилар” икки ўйин натижасига кўра, 4:2 ҳисобида неаполликлардан устун келиб, мусобақанинг 1/4 финалига йўл олди.

Бугун, 13 март куни ЕЧЛнинг 1/8 финал ўйинлари якунланади. Мадридда “Атлетико” Миланнинг “Интер” клуби билан куч синашса, Германиянинг “Боруссия”си ўз уйида Нидерландиянинг ПСВ клубини қабул қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Наполи Европа Чемпионлар лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг