“Барселона” янги мавсумдан “Камп Ноу”да ўйнамайди
Спорт
−
01 Апрель 2023
6904Испаниянинг “Барселона” клуби “Камп Ноу” стадиони реконструкция қилиниши муносабати билан келаси мавсумдан бошлаб уй учрашувларини “Олимпия” стадионида ўтказади. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, клуб аллақачон бу ҳақда Испания футбол федерациясига маълум қилган. Ўз навбатида Каталония клуби UEFAни ҳам ушбу қароридан хабардор қилиши керак.
“Барселона” клуби “Олимпия” стадионида 2024 йилнинг ноябригача ўйнаши кутилмоқда. Арена 55 926 томошабинга мўлжалланган.
Жорий мавсумда Хави шогирдлари Испания Ла Лигасида пешқадамлик қилмоқда. Ортда қолган 26 та турдан сўнг “Барселона” 68 очко билан энг яқин таъқибчиси Мадриднинг “Реал” клубини 12 очкога ортда қолдирмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь