“Барселона” янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди (фото)

Спорт 2008
image

Испаниянинг “Барселона” клуби 2022-2023 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида хабар берилди.

Форма оқ рангда бўлиб, кўкрагида қизил ва кўк рангдан иборат хоч тасвирланаган . Тўплам дизайни Каталониянинг энг юқори мукофотларидан бири, “Сант Жорди Кросс”дан (ушбу мукофот хоч кўринишида) илҳомланган ҳолда яратилган. “Кўк анорранглилар” айнан шу медаль билан 30 йил олдин тақдирланган. Майкада "Барселона" ҳомийларининг логотиплари ва Каталония клуби эмблемаси тасвирланган. АҚШнинг “Nike” компанияси “Барселона”нинг техник ҳомийси ҳисобланади.

Маълумот учун, Испания Ла лигасининг ортда қолган 2 туридан сўнг, 4 очко жамғарган “Барселона” мусобақа жадвалида 5-ўринни банд этиб турибди. “Барса”нинг азалий рақобатчиси “Реал Мадрид” эса 6 очко билан Испания чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Каталония клуби навбатдаги учрашувни 28 август куни “Вальядолид”га қарши ўтказади.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 9
Рейтинг: 3.3
t
×