“Барселона” янги ҳимоячи трансферини эълон қилди

Спорт 3961
image

“Барселона” Нидерландиянинг “Аякс” клубининг ўнг қанот ҳимоячиси Сержиньо Дестни сотиб олди. Бу ҳақда каталония клуби расмий сайтида хабар берилди.

Дестнинг трансфер суммаси “Барселона”га 21 млн еврога тушди,қўшимча 5 млн евро бонус сифатида тўланади. 19 ёшли футболчи каталонияликлар билан 2025 йилгача шартнома имзолади.

Дест “Аякс” академияси тарбияланувчиси. У амстердамликлар сафитад 2019 йилда дебют ўйинини ўтказган. Ўтган мавсумда ҳимоячи 36 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 6 та голга ҳаммуаллифлик қилган. У АҚШ терма жамоасига ҳам чақирилган. 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 82
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×