“Барселона” Ямалнинг келажаги борасида бир қарорга келди

Спорт

image

“Барселона” вингери Ламин Ямал Каталония жамоаси билан шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, келаси ёз футболчи 18 ёшга тўлганда, Каталония клуби футболчига сезиларли даражада яхшиланган шартларда 2030 йилгача янги шартнома имзолашни таклиф қилади.

“Transfermarkt” портали Ямалнинг трансфер қийматини 120 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда у клуб сафида барча мусобақаларда бешта ўйинда қатнашиб, 3 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ямал ва “кўк-анорранглилар” ўртасидаги амалдаги келишув 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Қайд этиш жоиз, Ямал шу йил Германияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида ўзини ижобий томондан кўрсатиб, якунда термаси билан қитъа чемпионига айланди. Бу эса унинг трансфер нархи кескин ошишига хизмат қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Ламин Ямал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made