“Барселона” ва “Атлетико” ўзаро футболчи алмаштиради

Спорт

image

“Барселона” ва “Атлетико Мадрид” Антуан Гризманн ҳамда Сауль Ньигесни ўзаро алмаштириш бўйича музокараларни бошлаган. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра иккала футболчи ҳам ушбу трансферга рози бўлган.

Ҳозирда иккала клуб ҳам келишувнинг молиявий шартларини муҳокама қилмоқда. «Барселона» “Атлетико”дан айирбошлаш учун қўшимча пул талаб қилмоқчи. Аввалроқ бу сумма 15 миллион евро атрофида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Икки испан клубининг ҳаракатини Англия клублари катта иштиёқ билан кузатмоқда. Чунки “Челси” ва “Ливерпуль” Саулни ўз сафида кўришни истайди.

Гризманн 2019 йилда айнан “Атлетико”дан “Барселона”га 120 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Франциялик футболчи жамоаси сафида Ла лига ўтган мавсумида 36 ўйинда иштирок этиб, 13 гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган. Сауль эса “матрасчилар” либосида 33 учрашувда 2 гол урган ва жамоадошларининг бир голига аниқ узатма бера олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Барселона Атлетико Ливерпуль Антуан Гризманн Трансфер Сауль Ньигез

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made