“Барселона” салбий натижаларни қайд этди

Спорт

image

“Барселона” Испания кубоги доирасида “Реал”га қарши ўйиндан кейин биринчи марта 4 та гол ўтказиб юборди. Хави шогирдлари Ла Лиганинг 16-турида ўз майдонида “Жирона”га мағлуб бўлди (2:4).

2023 йил 5 апрель куни Испания кубогининг иккинчи ярим финалида “Барселона” ўз майдонида “Реал”га (0:4) мағлуб бўлганди.

Шунингдек, каталонияликлар ўз тарихидаги 1 марта “Жирона”га қарши баҳсда мағлубиятга учради. Шу вақтга қадар ўтказилган ўйинларнинг 4 тасида “кўк-анорранглилар” ғалабага эришганди, 2 та баҳсда эса дуранг қайд этилган. 

Ўтган 20 йил давомида ўз уйида Ла Лигада каталонияликлар 4 марта 4 та гол ўтказиб юборган – 2018 йилда “Бетис” (3:4), 2003 йилда “Депортиво” (2:4) ва “Валенсия” (2:4).


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Ла Лига Испания кубоги Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made