“Барселона” “Олтин тўп” соҳиби билан шартномани узайтирди
Спорт
−
17 Сентябрь 2024
3140“Барселона” аёллар жамоаси футболчиси Айтана Бонмати билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
26 ёшли испаниялик футболчи 2028 йилнинг 30 июнига қадар “Барселона”да қолади.
Айтана “Барселона” сафида 275 ўйин ўтказиб, барча мусобақаларда 96 та гол урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.
Асосий жамоадаги фаолияти давомида у 23 та совринни қўлга киритди. Қолаверса, ўтган йили футболчи “Олтин тўп”ни қўлга киритганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь