“Барселона”нинг ЕЧЛда чорак финалга чиқиш имконияти эълон қилинди

Спорт

image

“Барселона” ва “Бенфика”нинг UEFA Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқиш имкониятларини таҳлил қилинди. Дастлабки учрашувда “кўк-анорранглилар” меҳмонда минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Суперкомпютер баҳосига кўра, Ханс-Дитер Флик жамоасининг турнирнинг кейинги босқичига чиқиш имконияти 88,6 фоизни ташкил этади. Португалия клубининг еврокубокларда чорак финалга чиқиш имконияти 11,4 фоизга баҳоланмоқда. 

“Барселона” ва “Бенфика” ўртасидаги жавоб учрашуви Каталония пойтахтида бўлиб ўтади. Жамоалар 12 мартга ўтар кечаси Монтжуикдаги “Олимпия” стадионида баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” ҳимоячиси Пау Кубарси турнир антирекордини ўрнатгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Бенфика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг