“Барселона”нинг собиқ мураббийи Месси тўп тепадиган клубга мураббийлик қилади
Спорт
−
20 Июнь 2023
4964“Интер Майами” янги бош мураббий билан шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда спорт журналисти Сезар Луис Мерло ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, MLS жамоасининг навбатдаги мураббийи Херардо Мартино бўлади, у билан Фил Невилл ишдан бўшатилганидан кейин келишувга эришилган. Аргентиналик мутахассис июль ойи бошида Америка клуби сафига келиб қўшилади. Айнан июль ойида Мартинонинг иш визаси берилиши кутилмоқда.
Херардо Мартино 2013/14 йилги мавсумда “Барселона”да ишлаган. Унинг қўл остида жамоа Ла Лигада 2-ўринни эгаллаб, Испания кубог финалига чиққан ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.
2022/2023 йилги мавсум якунида Месси ПСЖни текинга тарк этди. Лионель “Интер Майами”нинг таклифини қабул қилишдан аввал “Барселона” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби таклифини рад этди. Шунингдек, америкаликлар сафига Хорди Альба ва Серхио Бускетс ҳам келиб қўшилиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15