“Барселона” ниҳоят етакчи футболчисини Ла Лигадан рўйхатдан ўтказди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячи Гавини 30-рақам остида расман Ла Лигадан рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда лига ўз расмий сайтида хабар берди.

2022 йил сентябрида футболчи билан янги шартнома имзолаганидан сўнг у 6-рақам остида тўп тепаётганди. Эндиликда 18 ёшли футболчи яна 30-рақамли футболкада тўп тепади.

Аввалига Ла Лига Гавининг “Барселона” билан янги шартнома имзолашига қаршилик қилиб келди, чунки клубнинг бу келишувни амалга ошириш учун молиявий имконияти йўқ эди. Шундан сўнг у бир муддат Каталония клуби асосий таркибидан четда қолди.

Гави ўтган мавсумдан бери “Барселона”нинг асосий жамоасида ўйнамоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 37 ўйинда 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ла Лига “Барселона”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг