“Барселона” “Наполи” юлдузи билан шартнома имзоламоқчи

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби “Наполи” вингери Хвича Кварацхелияга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда испаниялик журналист Рожер Торелло ўз саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, грузиялик футболчининг трансфер суммаси 90-100 миллион еврони ташкил қилиши мумкин, бироқ “Барселона”нинг молиявий ҳолатида муаммолар борлиги сабабли каталонияликлар 23 ёшли футболчи трансферига пул топиш учун аввало бир неча ўйинчиларини сотиши керак бўлади.

Жорий мавсумда Кварацхелия “Наполи” сафида барча турнирлар доирасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ўтган мавсумда Хвича А Серияда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Қайд этиш жоиз, “Барселона”нинг асосий рақобатчиси “Реал Мадрид” франциялик футболчи Киллиан Мбаппе трансфери бўйича келишувга эришди. Каталония клуби бу борада айнан Хвича орқали “Реал” билан рақобат қилмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Наполи Хвича Кварацхелия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made