“Барселона” Ла Лига пешқадамига айланди
Спорт
−
09:33 425 1 дақиқа
Кеча, 27 август куни 2026-2027 йилги Испания Ла Лигаси 1-туридан қолдирилган учрашув бўлиб ўтди. Унда “Барселона” ўз майдонида “Атлетик Бильбао” 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Барселонадаги “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувни ҳакам Мигель Анхель Ортис Ариас бошқариб борди.
Ҳисобни 37-дақиқада “Барселона” ҳужумчиси Рафинья очди. 82-дақиқада эса ярим ҳимоячи Фермин Лопес мезбонларнинг устунлигини янада оширди.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” 2026-2027 йилги Ла Лига мавсумини 2-турда “Эльче”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиш билан бошлаган эди. “Атлетик” эса 2-турда “Севилья”га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу тариқа, “Барселона” икки ўйиндан кейин 6 очко билан мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. “Атлетик Бильбао” эса ҳали очко жамғармаган ҳолда 20-ўринда бормоқда.
Live
Барчаси