“Барселона” Хавига чиқиш эшикларини кўрсатиши мумкин
Спорт
−
16 Январь
3348“Барселона” раҳбарияти, агар “кўк-анорранглилар” ушбу ҳафтада бўлиб ўтадиган ўйинларда қониқарсиз натижа кўрсатса, Каталония клуби бош мураббийи Хавини истеъфога чиқариш вариантини кўриб чиқади. Бу ҳақда “Cadena Ser” хабар берди.
Манбага кўра, Хавини “Барселона” президенти Жоан Лапорта ва спорт директори Деко қўллаб-қувватласа-да, Каталония клуби келаси пайшанба куни бўлиб ўтадиган “Унинистас Саламанка” билан Испания кубогининг 1/8 ўйинида муваффақиятсиз иштирок этса, шунингдек, 21 январь куни бўлиб ўтадиган “Бетис” билан Испания чемпионати ўйинида қониқарсиз натижа қайд этилса, Хави ишдан бўшатилиши мумкин.
Испаниялик мутахассиснинг ўрнига эса “Барселона” “Атлетик” бош мураббийи Рафаэл Маркесни олиб келмоқчи.
Қайд этиш жоиз, “Барселона” охирги ўйинини Испания суперкубогининг финали доирасида ўтказиб, азалий рақиби “Реал Мадрид”га йирик 4:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.