“Барселона”га вақтинчалик мураббий тайинланди

Спорт 4359
image

Бугун, 28 октябрь куни “Барселона” президенти Жоан Лапорта “Барса Б”нинг амалдаги мураббийи Сержи Бархуанни жамоанинг вақтинчалик мураббийи бўлишини эълон қилди. У истеъфога чиқарилган Рональд Куман ўрнига янги бош мураббий тайинлангунича асосий жамоани бошқаради.

Шунингдек, Лапорта бугуннинг ўзида “Ciutat Esportiva” матбуот марказида расмий машғулот олдидан Сержи Бархуаннинг таништирув маросими ўтказилишини таъкидлаган.

Маълумот учун, Бархуан эртага, 29 октябрь куни клуб президенти билан биргаликда “Ciutat Esportiva”да “Алавес”га қарши ўйинни муҳокама қилиш учун ОАВ вакиллари билан учрашади.

Каталония клубининг янги бош мураббийи футболчилик фаолияти давомида 10 йил “Барселона”да ўйнаган. Шу вақт мобайнида Испания Ла лигасининг 267 учрашувида майдонга тушиб, 6 бор гол урган ва 3 марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 179
Рейтинг: 3
t
×