“Барселона” футболчиси операция қилинади
Спорт
−
01 Декабрь 2021
2390“Барселона” ҳимоячиси Серхи Роберто тез орада операция қилинади. Бу ҳақда Каталония клуби расмий сайти хабар берди.
Маълум қилинишича, футболчи ўнг соннинг мушакларининг шикастланиши туфайли жарроҳлик операциясига муҳтож. Роберто ҳозирда Финляндияда жамоа шифокорлари назорати остида бўлиб турибди. У тахминан 3 ой давомида майдонга туша олмайди.
Роберто жорий мавсумда барча турнирларда 12 та учрашувда иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, “кўк-анорранглилар”нинг жароҳат олган вингери Ансу Фати жорий йилнинг 8 декабрь куни бўлиб ўтадиган “Бавария”га қарши UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-тур учрашувига қадар умумий гуруҳ машғулотларига қайтиши ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, “кўк-анорранглилар” Ла лигасида 14 ўйиндан сўнг, 23 очко жамғарган ҳолда 9-ўринни эгаллаб турибди. Мусобақа пешқадами “Реал Мадрид” ҳисобида эса 33 очко мавжуд. Испаниянинг амалдаги чемпиони Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳисобланади.
LiveБарчаси