“Барселона” энди ўз ўринбосарларини овқатлантирмайди

Спорт

image

Испаниянинг  “Барселона” клуби ўринбосарлар таркиби футболчилари учун нонушта ва тушликларни бекор қилди. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.

Манбага кўра, “Барселона” ўринбосарлар жамоаси аъзоларига овқат тайёрлайдиган компания хизматларини тўхтатишга қарор қилган.

Ҳозиргача футболчилар “Ла Масия”да нонушта ёки тушлик қилишлари мумкин эди, аммо оғир иқтисодий вазият туфайли Каталония клуби футболчиларни қорнини ўйламасликка қарор қилди. Клуб буни асоссиз харажатлар деб ҳисобламоқда, чунки футболчиларнинг аксарияти шундоғам базада овқатланмайди

Қайд этилишича, футболчилар эрталабки машғулотдан сўнг овқатланиш учун уйга кетишни маъқул кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Ла Масия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг