“Барселона” Чемпионлар лигасидан четлатилиши мумкин

Спорт

−

image

“Барселона” клуби вақтинча Чемпионлар лигасидан четлатилиши мумкинлигидан хавотирда. Бу ҳақда “The Touchline” нашри хабар берди.

UEFA каталониялик клуб томонидан Ҳакамлар техник қўмитасининг собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага амалга оширилган тўловлар билан боғлиқ “Негрейра иши”ни тергов қилмоқда.

Бу ҳафта UEFA мазкур иш бўйича “Реал Мадрид”дан ҳужжатлар олганини маълум қилганди. ОАВ хабарларига кўра, Мадрид клуби UEFA’га қарийб 50 минг саҳифадан иборат ҳужжатларни тақдим этган.

Қайд этилишича, UEFA “Негрейра иши” бўйича якуний қарор чиқарилишини кутмасдан туриб, “Барселона”га нисбатан вақтинчалик санкция қўллаши мумкин.

Шунингдек, “Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес “Суперлига” масаласи бўйича “Барселона”дан қасос олишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал Мадрид” UEFA штаб-квартирасига “Негрейра иши” бўйича ҳисобот тақдим этиб, “Барселона”дан 23 та соврин олиб қўйилишини талаб қилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг