“Барселона” “Челси” сардорини текинга қўлга киритди 

Спорт 6039
image

Лондоннинг “Челси” клуби сардори Сесар Аспиликуэта жорий йил ёзда “Барселона”га ўтади. 

“El Chiringuito” телеканалининг хабарига кўра, 32 ёшли испаниялик футболчи “кўк-анорранглилар” билан яна бир мавсумга узайтириш шарти билан уч йиллик шартнома имзолайди. Трансфер Аспиликуэтанинг “Челси” билан амалдаги шартномаси тугаши биланоқ амалга оширилади.

32 ёшли Аспиликуэта жорий мавсум “Челси” сафида барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширди. У 2013 йилдан буён Испания терма жамоаси чақирилади ва 27 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. 

Маълумот учун, Сесар 2012 йилда лондонликлар билан шартнома имзолаган. Шунингдек “Марсель” ва “Осасуна” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 324
Рейтинг: 2.9
t
×