“Барселона” Араухони ўз сафида сақлаб қолмоқчи

Спорт

image

Аввалроқ, Италиянинг “Ювентус” клуби “Барселона” ҳимоячиси Рональд Араухо учун 50 миллион евро тўламоқчи эканлиги хабар қилинганди. 

“Барселона” спорт директори Деку жамоа ҳимоячиси Рональд Араухонни қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этмасликка чақирмоқда. Футболчига 2026 йилда тугайдиган шартномасини узайтириш таклиф қилинган. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.

Араухо “кўк-анорранглилар”нинг шартномани узайтириш бўйича бир нечта таклифларини рад этди. Жорий мавсумда Араухо Испания кубоги доирасидаги битта ўйинда майдонга тушиб, ўйинда голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг тахминий баҳоси 55 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот учун, 25 ёшли футболчи фаолияти давомида Уругвайнинг “Бостон Ривер” ва “Рентистас” клубларида тўп тепган. У 2018 йилда “Барселона” тизимига келиб қўшилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Ювентус Рональд Араухо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг