“Барселона” 33 йиллик антирекордини янгилади
Спорт
−
06 Декабрь 2020 10731 1 дақиқа
Испания чемпионатининг 12-турининг навбатдаги ўйинида “Барселона” сенсацион тарзда “Кадис” жамоасига ютқазди.
Учрашув Кадис шаҳридаги "Рамон де Карранса" стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг минимал 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
“OptaJose” хабарига кўра, 2020/21 йилги мавсумнинг бошланиши “Барселона”нинг сўнгги 33 йилдаги энг ёмон старти бўлган.
Испания Ла Лигасида ушбу мавсум “Барселона” ҳисобида 14 очко бор. 1987/88 йилги мавсумнинг шу даврида клуб ҳисобида 13 очко бўлган эди.
Айни пайтда "Атлетико Мадрид" Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь